

"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кесси ўз жамоасини алмаштириши мумкин. Calcio Mercato нашри хабарига кўра, "Наполи" клуби Кессини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олиш учун музокараларни бошлаб юборган. "Россонерилар" футболчининг ортидан 16 млн евро ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи А Сериянинг жорий мавсумида 10 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 1 гол ёздириб қўйган.



