“Наполи” клуби “Базель”нинг 21 ёшли ҳимоячисини сотиб олмоқчи

26 окт 2013, 11:20
“Наполи” клуби “Базель”нинг 21 ёшли ҳимоячиси Фабиан Шерга қизиқмоқда.

Неаполитанликлар футболчининг ўйиндаги ҳар бир ҳатти-ҳаракати синчиклаб кузатишмоқда ва яқин қишки трансфер ойнасида уни клубга олиб келишга тайёр туришибди, деб хабар беради Prosport.

“Наполи” вакиллари Чемпионлар лигаси баҳслари доирасида бўлиб ўтган "Базель" - "Стяуа" ўйинида ҳам швейцариялик футболчини кузатишган. Ушбу ўйиндан сўнг, футболчидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишган.

Бундан ташқари Шерга “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Боруссия” клублари даъвогарлик қилишмоқда.


Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›