"Наполи" Ферран Торрес билан музокараларни бошлади

Alisher
10 июн 2020, 12:50
"Валенсия" ҳужумчиси Ферран Торрес "Наполи" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Неаполликлар испаниялик вингер билан ёзда шартнома имзолашмоқчи ва "Валенсия" билан музокаралар бошлаб юборилган. Италия клуби испан клубининг футболчи учун талаб қилаётган нархини сўраган.

Торреснинг "Валенсия" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

20 ёшли ўйинчи жорий мавсум "кўршапалаклар" таркибида 35та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›