"Наполи" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
26 июл 2022 13:20
Янгиликлар
"Наполи" "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи
"Наполи" "Барселона" дарвозабони Норберту Нетуга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Каталония клуби 33 ёшли бразилияликни текинга қўйиб юборишга тайёр, шу билан бирга футболчининг ўзи янги жамоаси билан икки йиллик шартнома имзоламоқчи.
Нету 2019 йилнинг июлидан бери "Барселона"да ўйнайди. У ўтган мавсум 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди.
Transfermarkt портали ўйинчини 3 миллион еврога баҳоламоқда, унинг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар