"Наполи" "Аталанта" посбонини ижарага олди
26 янв 2023 12:45
Янгиликлар
"Наполи" "Аталанта" посбонини ижарага олди
"Аталанта" дарвозабони Пьерлуижи Голлини "Наполи" билан шартнома имзолади, деб хабар берди неаполликлар матбуот хизмати.
Томонлар 8 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини ўз ичига олган олти ой муддатли шартнома тузди.
27 ёшли италиялик футболчи жорий мавсум "Аталанта" сафида барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
"Наполи" 19 турдан кейин 50 очко билан Италия чемпионати жадвалида 1-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар