"Наполи" "Анжи"дан Траорени сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
13 авг 2013, 12:39
"Анжи"нинг 23 ёшли ҳужумчиси Ласина Траоре ёзги трансфер ойнаси ёпилишигача "Наполи"га кўчиб ўтиши мумкин.
Италия клуби футболчини сотиб олиш борасида таклиф билан чиққан. "Наполи" Траоре учун 20 миллион евро беришга тайёр, фақат битта муаммо бор, Траоре ҳозир олаётган 2,5 миллион евролик маошини камайишига рози бўлмаслиги мумкин.

Россия матбуоти Траорега "Спартак" ва "Зенит" каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com