“Наполи” 88 йиллик рекордни такрорлади

1 сен 2019, 08:28
Италия А сериясининг 2-турида “Наполи” сафарда “Ювентус”га (3:4) имкониятни бой берди.

Неаполликлар ўтгазган икки учрашувда дарвозаларга 14 та гол киритилди. 1-турда Анчелотти жамоаси ўз майдонида “Фиорентина”ни 4:3 ҳисобида таслим қилганди.

А серия тарихида фақат  бир марта  – 1931/32 йилги мавсумда икки турдан сўнг етти гол уриб, еттита гол ўтказган жамоа ҳам айнан “Наполи”дир.

“Ювентус” – “Наполи” қарама қаршилигида 1993 йилда буён илк марта дарвозаларга еттита гол киритилди.

Жорий мавсумда ўтказилган икки турдан сўнг “Ювентус” 6 очко тўплаб турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган бўлса, “Наполи” 3 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru