“Наполи” 10 млн еврога ярим ҳимоячи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
26 июн 2017
Франциянинг “Бордо” клуби ярим ҳимоячиси Адам Уна фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Тез орада футболчи “Наполи” клуби билан расман шартнома имзолайди. Неаполликлар Унанинг трансфери учун 10 млн евро тўлашади. Бу маълумотни Франциянинг дунёга машҳур France Football нашри ҳам тасдиқлади.

Шу ҳафтада Уна “Наполи”да тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг 5 йиллик шартномага имзо чекади. Ўтган мавсумда 20 ёшли ярим ҳимоячи “Бордо” таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол киритган. 




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: