Нажмиддин Нормуродов: “Ғалабани қўлдан чиқардик”
08 мар 2022 11:25
Янгиликлар
Нажмиддин Нормуродов: “Ғалабани қўлдан чиқардик”
Про лиганинг 1-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Машъал” (2:2) учрашувидан кейин муборакликлар сардори Нажмиддин Нормуродов фикрларига қулоқ тутдик.
“Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ўйин давомида тўп назоратини ўз томонимизда ушлаб турдик. Лекин кутилмаганда иккита гол қўйиб юбордик. Бирида стандарт вазиятда гол уришган бўлса, яна бирида қарши ҳужум вақтида “Бухоро” унумли фойдаланди. Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган вақтда очко йўқотдик.
Кейинги турда ўз майдонимизда “Зомин”ни қабул қиламиз. Шу ўйинда мухлисларимизни хурсанд қилиш истагида майдонга тушамиз ва ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Бугунги ўйиндаги хатоларимиздан ҳам тўғри хулосалар чиқарамиз", - дейди Нормуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар