Наингголан “Рома” билан 2018 йилгача шартнома имзолайди

7 янв 2014, 10:19
“Кальяри” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан, шахсий шартномаси бўйича “Рома” билан келишиб олди.

Хабарларга кўра, бельгиялик футболчи эртага 4.5 йилга мўлжалланган шартнома имзолар экан. Унинг маоши эса йилига 1.5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” 9 миллион евро эвазига ўйинчининг ярим ҳуқуқини сотиб олади.


Манба: sports.ru