

"У бизга ҳеч нима демаганди ва биз ҳам Сизлар каби унинг кетишига шубха билан қарагандик. У жамоадаги бирор футболчига қарорини айтмаганди. Шу сабабли шубҳамиз бор эди. Кейин "Реал" расмий маълумот билан чиқди ва биз ҳам ўшандагина билдик. У жуда одамови одам, шу сабабли кийим алмаштириш хонасида барчамизни йиғгани ҳам йўқ. Барча ишни индамай бажариб кетаверади. Каримни яхши биламан. Унинг бундай кетишини истамагандим", - деди футболчи.
Бензема эркин агент сифатида "Реал"дан кетди ва Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.


