МЮнинг "Бавария" футболчисига бўлган қизиқиши ошиб кетди
26 окт 00:32
Янгиликлар
МЮнинг "Бавария" футболчисига бўлган қизиқиши ошиб кетди
"Манчестер Юнайтед" Альфонсо Дэвисга бўлган қизиқишларини йўқотмаган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, МЮ энди конкрет режа асосида ишламоқчи. Сўнгги вақтлар давомида манкунианликлар "Бавария" футболчиси вакилларига бир қанча норасмий сўровлар юборган.
Эслатиб ўтамиз, Дэвис ёзда "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. У ушбу мавсумда Бундеслигада 6 ўйинда қатнашди.
Фикрлар