

Меҳмонлар ҳимоячиси Брэндон Уильямс ўйиннинг 72-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бу гол 19 ёшли англиялик ҳимоячи учун АПЛдаги биринчиси бўлди. Бу ҳақида спортга ихтисослашган Opta портали маълум қилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Уильямс жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 8 та учрашувда майдонга тушган.



