МЮ ёзда шартномаси якунланадиган футболчи учун 39 миллион тўламоқчи
Aziz Tukhtamuradov
7 янв 2018, 19:27
"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" футболчиси Месут Озилни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Германиялик футболчининг "канонирлар" билан шартномаси шу мавсум охирида ўз якунига етади. МЮ раҳбарияти 29 ёшли футболчи учун қишдаёқ 39 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Озил 2013 йилда "Реал"дан "Арсенал"га кўчиб ўтганди.