

"La Republica" журналисти Эмануэле Гамбанинг сўзларига кўра, Мендеш ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан учрашган, аммо иккала клуб ҳам Роналдуни сотиб олишни истамаган.
Гамбанинг таъкидлашича, энди португалияликнинг Европа клубларидан бирига трансфер бўлиш эҳтимоли янада пасайди, чунки Роналду қаримоқда. У Америка ёки Осиёга кетмоқчи эмас ва Европада ўйнашни истамоқда.
Шунингдек, 36 ёшли форвард собиқ жамоаси “Спортинг”га қайтиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Бу эса форвард кам иш ҳақи олишга рози бўлса ёки уни умуман рад этса юз бериши мумкин.



