МЮ уч нафар португалиялик учун 300 миллион тайёрламоқда

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 11:58
"Манчестер Юнайтед" Португалия футболининг уч нафар юлдузи билан шартнома имзоламоқчи.

"Mirror" хабарига кўра, манкунианликлар "Бенфика" футболчилари Жоау Фелиш ва Рубен Диаш, шунингдек, "Спортинг"нинг умидли ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш учун 300 миллион тўлашга тайёр туришибди.

"Қизил иблислар" ушбу футболчилар учун қаттиқ курашишларига тўғри келади. Чунки уларга ҳозирда "Манчестер Сити", "Барселона", "Ювентус" ва "Реал" каби жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror