МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади
28 окт 22:16
Янгиликлар
МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади
Эрик тен Хаг даврида "Манчестер Юнайтед"дан кўпроқ пул сарф қилган битта клуб бор экан.
Нидерландиялик мутахассис 2022 йилнинг ёзида "қизил иблислар" устозига айланган эди, бугун эса уни истеъфога чиқаришди.
Ҳисоб-китобларга кўра, манкунианлар тен Хаг даврида трансферларга 616,8 млн. фунт сарф қилган. Бу вақт ичида АПЛда фақат "Челси" улардан кўпроқ пул ишлатган - 1,3 млрд. фунт.
Кейинги ўринлар қуйидагича:
"Тоттенхэм" - 557,5 млн.
"Арсенал" - 490 млн.
"Вест Хэм" - 449,3 млн.
"Манчестер Сити" - 399,2 млн.
"Ноттингем Форест" - 376 млн.
"Ньюкасл" - 344,3 млн.
"Ливерпуль" - 343,4 млн.
"Брайтон" - 321 млн.
Фикрлар