МЮ сўнгги 5 та ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди

Aziz Tukhtamuradov
14 окт 2022, 07:50
"Манчестер Юнайтед" кетма-кет учинчи ўйинда ғалабага эришди.

Жамоа кеча Европа лигаси доирасида "Омония"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Эрик тен Хаг жамоаси 15 сентябрдан буён "Омония"ни икки марта мағлуб этди. Шунингдек "Шериф" ва "Эвертон" жамоаларидан устун келди. 

Бу оралиқда ўтказилган 5 та ўйинда МЮ фақатгина 1 марта - АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйинда мағлуб бўлди (3:6).

Энди МЮ навбатдаги ўйинини АПЛ доирасида 16 октябрь куни "Ньюкасл"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›