МЮ собиқ дарвозабони 43 ёшида фаолиятини тиклади

Sherzod Nurmatov
27 мар 2021, 23:14
Шимолий ирландиялик таниқли дарвозабон Рой Кэрролл "Данганнон Свифтс" билан шартнома имзолади.

43 ёшли футболчи 2019 йилда якунлаган фаолиятини яна давом эттиришга қарор қилди.

Кэрролл 2001-2005 йилларда "Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнагани билан кўпчиликка таниш.

"Данганнон Свифтс" – Шимолий Ирландия Премьер-лигаси қатнашчиси. Жамоа 25 турдан кейин жадвалда сўнгги ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC