

Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга тўлиқ ишонади ва жорий мавсум у билан хайрлашмоқчи эмас. Шу билан бирга "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти матбуот клуб билан боғлаётган Зинедин Зиданни таклиф қилмоқчи эмас.
Моуриньо 2016 йилнинг ёзида МЮ бош мураббийига айланди. Икки мавсум давомида мураббий жамоа билан Европа лигаси, Англия лига Кубоги ва Англия Суперкубогида ғолиб бўлди.



