

Антони Марсьяль мушакларидан жароҳат олиб, иккинчи бўлим аввалида ўз ўрнини Хуан Матага бўшатиб берган бўлса, Жесси Лингард ҳам шундай жароҳат олиб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ўйинни давом эттира олмаслигини билгач, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса баҳсни Алексис Санчес давом эттириб қўйди. Футболчиларнинг жароҳати борасида тез орада клуб расмий маълумот тақдим этади.



