UZ

Сўнгги янгиликлар

МЮ Погба янги шартнома имзолашига ишонмаяпти. Клуб уни ПСЖга сотиб юбормоқчи Янгиликлар

МЮ Погба янги шартнома имзолашига ишонмаяпти. Клуб уни ПСЖга сотиб юбормоқчи

Пол Погба "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.

ESPN нашрининг хабар қилишича, Манчестер клуби футболчи янги шартнома имзолашига ишонмаяпти. Оммага бу борадаги музокаралар давом этаётгани эълон қилинган бўлса ҳам, аслида клуб аллақачон бу иш амалга ошиши жуда қийинлигини англаб турибди. МЮ футболчини шу ёзнинг ўзида ПСЖ клубига сотиб юбориш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, Пол Погбанинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Агар МЮ фуболчи билан янги шартнома имзоламаса, у ҳолда кейинги мавсумда Погбани бепул қўйиб юборишига тўғри келади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика