МЮ "Монако"га 10 млн евро тўлаб беради. Нега?

Aslanov Jasurbek
11 окт 2018, 15:37
"Ньюкасл"га қарши баҳсда (3:2) "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль "қизил иблислар" сафида ўзининг 25-голини урди.

"Монако" ҳамда МЮ ўртасидаги келишувга кўра, Марсьяль манкунианлар сафида 25та гол урса, Манчестер клуби монегасклар ҳисобига 10 млн евро ўтказиб бериши керак эди. Ушбу воқеа юз берди.

Эслатиб ўтамиз, Марсьяль 2015 йилда 50 млн евро эвазига "Монако"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: France Football