МЮ "Ман Сити"нинг трансферлар бўйича муҳим мутахассисини ўз томонига оғдирди
21 янв 2024 12:46
Янгиликлар
МЮ "Ман Сити"нинг трансферлар бўйича муҳим мутахассисини ўз томонига оғдирди
"Манчестер Юнайтед" Омар Берраданинг бош директор лавозимига тайинланганини эълон қилди.
Маълумотларга қараганда, "Манчестер Юнайтед"да Омар директорлар кенгаши аъзосига айланади ва ҳам футбол масалалари, ҳам клубнинг бизнес масалаларига жавобгар бўлади. Таъкидлаш лозим, Беррада испан (+каталон), инглиз, француз тилларида эркин мулоқот қила олади.
Эътиборлиси, Беррада бунгача "City Football Group"да трансферлар масалалари бўйича директор лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, Омар Беррада "Барселона"да ҳам юқори лавозимларда фаолият олиб борган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар