МЮ - "Ливерпуль". Оуэн ўйинда дуранг қайд этилади деб ўйламоқда

Nadirkhuja Yuldashev
14 янв 2017, 21:13
Ўз вақтида «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаларида ўйнаган Майкл Оуэннинг фикрича, эртага собиқ жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин дуранг билан якунланади.


"Ушбу ўйинни сабрсизлик билан кутмоқдаман. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да сўнгги 14 та ўйиндан 11 тасида мағлуб бўлган. Лекин, биз эртага бошқа "қизиллар"ни кўрамиз.

Кўп голлар, курашлар бўладиган ўйин кутмоқдаман. Фикримча ушбу баҳсда дуранг қайд этилса керак", - дейди Оуэн.


Сизнинг фикрингизча эртага бўлиб ўтадиган АПЛ 21-турининг марказий баҳсида қандай натижа қайд этилади?

Ўхшаш янгиликлар


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: thesportreview.com