

"Кавани билан гаплашиб турибмиз. Кавани - топ-форвард, у ўзининг келажаги борасида ўзи қарор чиқаради ва шу боисдан унинг қарорини кутяпмиз. Музокаралар яхши кетмоқда. МЮга рақобатбардош таркиб керак. Эдинсон эса доимий гол уришга ўрганган", - деди Сульшер.
Ушбу мавсумда Кавани МЮ таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 2 ассист қайд этган. Унинг шартномаси ёзда якунига етади. Аммо томонлар уни яна бир йилга узайтиришлари мумкин бўлади.



