МЮ ЕЧЛда 14 йил ичида илк бор дарвоза томон битта ҳам аниқ зарба бера олмади
11 апр 2019, 09:45
“Манчестер Юнайтед” футболчилари кеча “Барселона” дарвозаси томон битта ҳам аниқ зарба бера олмади.
Инглиз клуби дарвоза томон 7 та зарба берган бўлса ҳам уларнинг бирортаси аниқ бўлмади. Бундай ҳолат сўнгги бор МЮ билан 2005 йилда “Милан”га қарши баҳсда қайд этилганди. “Барселона” эса мазкур баҳсда 7 та зарба берди, шундан 3 таси аниқ бўлди.