UZ

МЮ билан ўйин олдидан "Милан" мухлислари учун нохуш хабар Янгиликлар

МЮ билан ўйин олдидан "Милан" мухлислари учун нохуш хабар

Италиянинг "Милан" клуби етакчиси Златан Ибрагимович жароҳат сабабли Европа Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши иккала учрашувни ҳам ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "Goal" нашри хабар тарқатди. "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашувлар 11 ва 18 март кунлари ўтказилади.

39 ёшли швециялик футболчининг сон мушаклари жиддий тарзда шикастланган. У Италия чемпионати доирасидаги "Удинезе", "Верона" ва "Наполи"га қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика