“МЮ” АҚШдаги турнесида 5та ўртоқлик ўйини ўтказади

Aslanov Jasurbek
20 мар 2017, 23:18
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби мавсумлар оралиғида АҚШга сафар уюштиради.

“Қизил иблислар” океан ортидаги турне чоғида 5та ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар бермоқда.

Жозе Моуриньо шогирдларининг бўлажак рақиблари кейинроқ маълум қилинади. Катта эҳтимол билан рақиб жамоалардан бири “Манчестер Сити” бўлади.


Икки ҳафтага мўлжалланган йиғин ва ўртоқлик учрашувлари Лос-Анжелес, Солт-Лейк Сити, Санта-Клара ва Вашингтон шаҳарларида бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф