UZ

МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди Янгиликлар

МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди

Англия чемпионати 32-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Бёрнли”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйинда меҳмонлар аъзоси Жеймс Тарковски рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўзига хос юбилей гол муаллифига айланди. МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди. Жамоа мусобақадан ҳеч қачон тушиб кетмаган бўлса ҳам ушбу натижа бўйича 11-ўринда турибди.

Бу борада антирекорд эса “Эвертон”га тегишли – 1407 та ўтказилган гол. Кейинги ўринларда “Тоттенхэм” (1390) ва “Вест Хэм” (1373) бормоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика