

Ўйинда меҳмонлар аъзоси Жеймс Тарковски рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўзига хос юбилей гол муаллифига айланди. МЮ АПЛ тарихидаги 1000-голини ўтказиб юборди. Жамоа мусобақадан ҳеч қачон тушиб кетмаган бўлса ҳам ушбу натижа бўйича 11-ўринда турибди.
Бу борада антирекорд эса “Эвертон”га тегишли – 1407 та ўтказилган гол. Кейинги ўринларда “Тоттенхэм” (1390) ва “Вест Хэм” (1373) бормоқда.



