UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  2 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  8 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  6 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  38 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7

Мухтор Қурбонов: “Ўйлайманки молиявий муаммолар яқин орада ҳал этилади” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Ўйлайманки молиявий муаммолар яқин орада ҳал этилади”

“Шўртан” жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов сайтимиз талқинига кўра, 12-турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

Бунга сабаб шуки, ғузорликлар ўтган шанба куни Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди. Гарчи жамоада молиявий муаммолар бўлсада, “Шўртан”нинг турнир жадвалида эгаллаб тургани ўрнини қониқарли баҳолаш мумкин. 

- “championat.asia” сайтини кузатиб бораман. Лекин рамзий терма жамоадан ўрин олганимни сиздан эшитиб турибман. Очиғи, бу мен учун кутилмаган совға бўлди. Чунки ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бундай рағбат кишига қўшимча куч бағишлайди. Насиб қилса кейинчалик ҳам рамзий терма жамоага киришга харакат қиламиз. Бунинг учун жамоам билан ижобий натижа қайд этишимиз керак – дея гап бошлади Мухтор Муродович. 

- “Машъал” билан ўтказган ўйинимизга келадиган бўлсак, йигитларнинг “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг кайфияти юқори эди. Ўзларига бўлган ишонч ортди. Муборакка фақат ғалаба учун боргандик ва якунда мақсадимизга эришдик. Ўйин бошида мезбонлар бизга ташаббусни бериб қўйди деб ўйлайман. “Машъал” футболчилари биринчи голни киритганидан сўнг дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Темур Жўраев 11 метрлик зарбани қайтаришга эришди. Шундан кейин футболчиларимнинг шашти янада юқори бўлди. Дастлабки бўлимда ҳисобни тенглаштиришга эришдик ва танаффусга дуранг билан чиқиб кетилди. Иккинчи таймда эса энди “Шўртан” фойдасига пенальти белгиланди. Бундан ҳужумчимиз Игорь Таран аниқ фойдаланиб, ҳисобда олдинги олиб чиқди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, қийин ўйин бўлди деб ҳисоблайман. 

- Молиявий муаммолар? Биласизми ҳозир деярли ҳар бир жамоада бундай камчиликлар бор. Ўйлайманки “Шўртан”да бу муаммо яқин орада бартараф этилади. Бугун жамоамиз мутасаддилари билан учрашдим. Тўғри, бундай вазиятда футболчиларни учрашувга тайёрлаш ҳам қийин бўлмоқда. Лекин шунга қарамай йигитлар ҳар бир учрашувга ижобий натижа учун чиқмоқда. Уларни клуб билан амалда шартномаси бор. Ҳар бир баҳсда жон қойитиб ўйнамоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтиш керак. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика