UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  19 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  84 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди” Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: “Ғузордаги биринчи учрашувда ҳаяжон бўлди”

“Шўртан” ва “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббий қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
-   Гарчи, мавсумнинг иккинчи тури бўлса-да, ўз мухлисларимиз - ғузорликлар олдида биринчи учрашувда майдонга тушганлигимиз учун йигитларда бироз ҳаяжон сезилди. Шунинг учун ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни қўлга олсак-да ва бир нечта хавфли вазиятлар яратган бўлсак-да, уларни самарали якунлашда аниқлик етишмай қолаверди. Шукрки, ҳаммаси яхши якун топди. Лекин шу ўринда таъкидлашим керакки, йирик ҳисобда ютган бўлсак-да, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Рақибни ҳам ҳурмат қилган ҳолда уларнинг кучига етарлича баҳо бериш зарур.

-   Сиз захира кучларидан унумли фойдаландингиз? Айтингчи, футболчиларни алмаштиришда бирор бир ҳолатга эътибор қиласизми?

-   Ҳар бир мураббийнинг ўйин давомида ўз захираси, сири ва яширин қуроли бўлади. Албатта, бундай имкониятлардан тўғри ва ўз вақтида фойланиш самара беради. Бугун ҳам шундай бўлди. Ғуломҳайдар Ғуломов майдонга тушиши билан гол урди. Виктор Клишин ҳам голли вазиятларни яратишда фаол ҳаракат қилди. Қолаверса, жароҳат олган Рустам Аъзамов ўрнига тушган Лазиз Убайдуллаев ҳам ишончимизни оқлади.

-   Аъзамовнинг жароҳати нечоғли, у қачон сафга қайтади?
-   Ҳозир бу тўғрисида аниқ гап айтиш қийин. Шифокорлар билан тезликда маслаҳатлашиб, уларнинг ташхисига қараб кейин бирор аниқ гап айтсак бўлади.  


“Шўртан” клуби матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика