UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда Янгиликлар

Мухлислар Мане ўйнай олиши учун ЖЧни ортга суришни сўрашмоқда

Сенегал терма жамоаси мухлислари "Бавария" ҳужумчиси Садио Маненинг жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионатини бошқа муддатга қолдиришни талаб қилиб, петиция тузишди.

"Африканинг энг яхши футболчиси Садио Мане жароҳат олган, шунинг учун биз унинг учун Жаҳон чемпионатини кейинга суришимиз лозим!", – дейилади муаллифнинг Change.org сайтидаги петициясида.

Мане учун Жаҳон чемпионатини кейинга қолдириш талаб қилинган петицияга исталган киши имзо чекиши мумкин.

Аввалроқ Африка терма жамоаси етакчиси Германия Бундеслигаси доирасидаги "Бавария"нинг "Вердер"га қарши учрашувида (6:1) пайидан жароҳат олгани маълум бўлганди. Аввалроқ Франциянинг "L'Equipe" нашри жароҳат 30 ёшли сенегаллик футболчининг бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этишига халақит бериши ҳақида хабар берганди.

Мане жорий мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида Сенегал терма жамоаси мусобақа мезбонлари – Қатар, Эквадор ва Нидерландия терма жамоаси билан бир гуруҳда ўйнайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика