UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  5 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  2 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  13 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  8 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  36 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1

Мухлислар билан иши йўқ клублар ёхуд Суперлиганинг 5 та жамоаси уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказади Янгиликлар

Мухлислар билан иши йўқ клублар ёхуд Суперлиганинг 5 та жамоаси уй учрашувларини бошқа стадионларда ўтказади

Клублар мавсумни қайси стадионларда бошлаши аниқ бўлди.

Лига Суперлига стадионлари сифатини яхшилаш йўлидаги ишларни давом эттиради. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилги мавсум стартида айрим клублар ўз уй аренасида учрашувлар ўтказа олмайди. 



Эҳтимолий Суперлигага қайтиши мумкин бўлган "Динамо"нинг 2024 йилги мавсум Самарқанд шаҳрида ўйнай олмаслиги ўтган йилнинг 11 апрел санасида расман маълум қилинганди. "Қизилқум"нинг Навоийда расмий ўйинларни қабул қила олмаслиги эса 16 март куни билдирилган. Шундай асос билан Бекободдаги стадионда Суперлига ўйинларини ўтказиш тўхтатилган. Термиздаги стадион эса янги мавсум стартига тайёр бўлмайди. 

Шунингдек, Лига "Локомотив" клубини 2024 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб стадиони Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги тўғрисида огоҳлантирди. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ҳам деярли шундай ҳолат бўлиб, футбол клубини олдинда кутаётган эҳтимолий ўзгаришлардан келиб чиқиб, стадионга нисбатан санкция киритилади. 

Маълумки, 2023 йилги мавсумда ОКМК, "Бобур Арена", "Бунёдкор", "Жар", "Сўғдиёна" каби стадионлар майсаси тўла янгиланди. 2024 йилда Динамо ва Сурхон арена улар сафига қўшилиши режалаштирилган. Навоий ва Бекобод шаҳридаги стадионларнинг келгуси режаси қандай эканлиги борасида аниқ ахборот ҳозиргача йўқ. 

Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига қуръа ташлаш учун Лига 14 клуб мавсумни қайси аренада бошланишини аниқлаб олиши керак эди. Бу йўлда Лига ўтган йилги мавсум ниҳоясига етиши билан ҳаракат бошлаган бўлиб, ўрганишлар натижасига кўра стадиони талабга жавоб бермаслиги аниқ бўлган клублар 10 январга қадар бу муаммони ҳал қилиши белгилаб қўйилганди.

Эндиликда "Олимпик" мавсумнинг дастлабки уч турини "Жар" стадионида ўтказа олмайди. ЎФА режасига кўра, мартнинг биринчи ярмида "Жар" ОФК мусобақасига мезбонлик қилади. Шунинг учун "Олимпик" мавсумни "Бунёдкор"да бошлайди. 

Стадиони мавсум учун қабул қилинмаган "Динамо" Жиззахда, "Қизилқум" эса Бухорода ўйнайдиган бўлди. Бунда клуб мухлисларининг ўйинларга ташрифи масаласи ҳам инобатга олинди. 

"Сурхон Арена"ни мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб ишга тушириш режалаштирилган. Унга қадар клуб "Пахтакор" билан бир аренадан фойдаланишда давом этади. "Металлург" эса ОКМК уйидан фойдаланиб туради. 

Лига тез орада Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланадиган санага ойдинлик киритади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика