UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  32 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  18 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти Янгиликлар

Мухлислар Арвеладзени "Трабзонспор"га чорлаяпти

Тошкентнинг "Пахтакор" клубини бошқараётган Шота Арвеладзе юртимиздаги бошқа ҳамкасбларидан ижтимоий тармоқларда жуда фаоллиги билан ажралиб туради.

Бугунги кунда юртимиз футболи ишқибозлари ва мутахассислар орасида Шота Юстиновични "Пахтакор" даражасидаги мураббий эмас, дейдиганлар етарлича топилади. Ижтимоий тармоқларда грузиялик мутахассис ҳақида ёзиладиган изоҳларни ўқиб, турк ишқибозлари Шотани ўзгача қадрлашига гувоҳ бўласиз. Арвеладзе бир неча дақиқа аввал ўзининг Twitter'даги саҳифасига Муборакнинг "Машъал" клуби мағлуб этилгани тўғрисида ёзиб қолдирди. Энг қизиғи, изоҳ ёзганлар орасида на грузинлар, на ўзбеклар бор — барчаси турклар.  

Шотанинг мухлис-у мухлисалари ундан тезроқ "Трабзонспор"га қайтишни ва жамоани чемпион қилишни сўрашмоқда. Умуман олганда, турк ишқибозлари томонидан бу шаклдаги илтимос ва ўтинчлар Арвеладзе манзилиги доимий равишда йўллаб турилади. У "Трабзонспор"да футболчи сифатида 1993-1997 йилларда тўп тепган. Мазкур жамоада 2015 йилнинг июль-ноябрь ойларида мураббий сифатида ишлаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, мутахассиснинг "Пахтакор" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг охирига қадар мўлжалланган. Шундан кейин Арвеладзе Туркияга қайтиб, "қораденгиз бўронлари"ни бошқариши мумкин. Ёки аксинча...

Қадрли мухлис, сиз бу борада қандай фикрдасиз? Грузиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика