UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

Мутолаа учун. Тарихдаги энг қиммат 10та қишки трансферлар. Бу борада "Барселона" биринчи ўринда... Янгиликлар

Қоидага кўра, клублар қишки трансфер ойнасида қиммат битимлар қилган ҳолда, таваккал қилишмайди. Аммо, топ-клублар ҳам баъзида январда катта овга чиқишади. Энг янги мисол – 100 млн евро эвазига "Челси"га ўтган Михаил Мудрик, украиналикнинг трансфери йилнинг ушбу вақтида амалга оширилган битимлар бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бугун шунга ўхшаш энг катта ўнта битим ҳақида гаплашамиз.

→ Михайло Мудрик "Стэмфорд Бриж"да

 

10. Фернандо Торрес ("Ливерпуль" – "Челси", 2011), 50 млн евро

10 йиллар олдин 50 миллион евролик шартнома ҳатто "Ливерпуль" ва "Челси"дек клублар ҳам жуда катта битим ҳисобланарди. Торрес "Стэмфорд Бридж"га ажойиб портфолио билан ("қизиллар" сафида 142та ўйинда 81та гол ва 20та ассист) билан келди, шу сабаб пойтахтлик мухлислар унинг бирдан ишга киришишини кутишганди. Бу эса унчалик ўхшамади — испан 2010/11 йилги мавсумнинг ярмида 18 бор майдонга тушиб, атиги битта гол уришга эришди.

Фернандо кейинги уч мавсумда ҳам Мерсисайдда кўрсатган юқори формасига чиқа олмади. 172та ўйинда 45та гол ҳар қандай форвард учун яхши натижа бўлиши мумкин, аммо бундай топ даражадаги ўйинчи учун эмас. Аммо, испан совринларни қўлга киритди — у лондонликлар билан бирга Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб чиқди.



9. Оскар ("Челси" – "Шанхай СИПГ", 2017), 60 млн евро

Ўтган ўн йилликнинг ўрталарида хитойликларни "Буюк Гэтсби" фильмида Леонардо Ди Камприонинг қўлида шампан шишасини ушлаб турган кадрини мем сифатида ажойиб тарзда тасвирлашди. Сахий осиёликлар шунчалик кўп пул таклиф қилишдики, нафақат "қариялар", балки Оскар каби ёш ўйинчилар ҳам васвасага тушиб қолишди. Бразилиялик АПЛда ўйнаб, Европадаги фаолиятини чўққисида бир мавсум учун 23,4 миллион евро маошни танлаб, Хитойга йўл олган.

Маҳаллий иқтисодиётдаги чуқур инқироз ва футболчилар учун чекланган маошга қарамай, Хитойда ярим ҳимоячининг йўлига ҳали ҳам қизил гилам ёзишмоқда. Оскар ўтган ёзда "Фламенго"га ўтишга уринди, аммо уни қўйиб юборишмади – йигитчанинг Шанхайда яна икки йиллик шартномаси бор.



8. Диего Коста ("Челси" – "Атлетико", 2018), 60 млн евро

Қайсар бразилиялик форварднинг кетиши билан боғлиқ машмаша деярли бир йил давом этди. У 2017 йилнинг қишида мураббий Антонио Конте билан агенти Хитойда фантастик маошни ташкиллаштираётганда жанжаллашди. Клуб раҳбарияти ўринбосар топмагунча Костани қўйиб юборишни рад этди, Конте эса бразилияликка ўринбосарлар билан шуғулланишни таклиф этди. Якунда фақатгина 2018 йилнинг январида ҳужумчи ўзининг жонажон "Атлетико"сига қайтди, аммо олдинга даражага чиқа олмади.



7. Бруну Фернандеш ("Спортинг" – "Манчестер Юнайтед", 2020), 63 млн евро

"Манчестер" ўша мавсум Сульшер қўл остида шунчалик қийинчиликка дуч келдики, клуб узоқ вақтдан бери илк бор қишки трансферни амалга оширишга қарор қилди. Ва бирдан мўлжалга тўғри урилди. АПЛда мавсум якунланишига 14та ўйин қолганди, Фернандес эса "Юнайтед"нинг мағлубиятсиз сериясида асосий ролни ўйнади. Бугунги кунда португалиялик МЮдаги асосий ўйинчи бўлиб турибди, айниқса Роналду клубдан кетганидан сўнг.



6. Пьер-Эмерик Обамеянг ("Боруссия", Дортмунд – "Арсенал", 2018), 63,75 млн евро

"Арсенал" тўрт йиллик даврда мухлисбоп ўйин намойиш этмади, шу сабаб клуб ажойиб формада бўлган футболчи учун катта пул ажратди. Обамеянг ҳақиқатдан ҳам 2017/18 йилги мавсум стартини зўр бошлаганди, у Бундеслигадаги 16та ўйинда 13та гол ва учта ассист қайд этган.

Лондонликлар адашишмади – Пьер-Эмерик жамоанинг асосий кучига айланди, сардорлик боғичини кийди ва 2020 йилда Англия кубогида зафар қучишга ёрдам берди. Аммо, унда интизом билан боғлиқ муаммо бор эди. Габонлик "Барселона"даги сафардан сўнг бугунги кунда "Челси"да ўйнамоқда, у жорий мавсум АПЛда ҳозирча фақатгина битта тўп киритди.



5. Кристиан Пулишич ("Боруссия", Дортмунд – "Челси", 2019), 64 млн евро

Форвард "Челси" билан шартнома имзолаган ҳолда АҚШнинг барча даврларидаги энг қиммат ўйинчисига айланди. Битим 2019 йилнинг январида келишилганди, аммо Пулишич яна ярим йил Дортмундда қолди, ёзда эса янги жамоага келиб қўшилди. 2019/20 йилги мавсум бошида Кристиан "Стэмфорд Бридж"да ҳақиқий муваффақиятга эришадигандек кўринди, аммо ҳозирча бу рўй бермаяпти.



4. Эмерик Лапорт ("Атлетик" – "Манчестер Сити", 2018), 65 млн евро

"Сити" мураббийи Пеп Гвардиола 2016 йилдаёқ ҳимоячини харид қилишга уринганди, аммо баск ўшанда "Атлетик" билан шартномани узайтирган ҳолда, таклифга рад жавобини берганди. "Сити" 2017/18 йилги мавсум экваторига жароҳатланган марказий ҳимоячилар Николас Отаменди ва Венсан Комапни билан келди, шу сабаб клуб Лапортнинг товон пулини тўлашига тўғри келди. Қарор тўғри бўлиб чиқди – Эмерик "Этихад"да асосий ўйинчилардан бирига айланди ва 2019 йилда шартномани 2025 йилга қадар узайтирди.



3. Душан Влахович ("Фиорентина" – "Ювентус", 2022), 81,6 млн евро

Форварднинг Флоренциядаги юқори самарадорлиги туринликлар раҳбариятини А Серия тарихида январдаги энг қиммат трансферни амалга оширишига мажбур қилди. Кучли ҳужумчи Криштиану Роналду кетганидан сўнг "Юве" ҳужумидаги бўшлиқни тўлдирди. Серб жамоада пасайиш кузатилаётган бўлса ҳам, Туринда юқори даражани кўрсатмоқда.



2. Виржил ван Дейк ("Саутгемптон" – "Ливерпуль", 2018), 84,6 млн евро

Нидерландиялик ҳимоячи ўзининг юқори баҳоси ҳақидаги гапларни тезда йўққа чиқарди ва "Ливерпуль"нинг 2018/19 йилги мавсум Чемпионлар лигасидаги олтинчи соврини, шунингдек 2019/20 йилги АПЛ чемпионлигида муҳим роль ўйнади.

Ван Дейк бошчилигидаги "Ливерпуль" ҳимоясининг мустаҳкамлигидан ўтган йилнинг октябрь ойида "Лидс" тўхтатиб қолган "Энфилд"даги 70та ўйинлик мағлубиятсиз серия далолат беради.



1. Филиппе Коутиньо ("Ливерпуль" – "Барселона", 2018), 135 млн евро

Ван Дейк (клубга 62,5 млн еврога тушган дарвозабон Алиссон каби) агар барча январдаги энг қиммат ва муваффақиятсиз трансфер бўлмаганда, "Ливерпуль"га ўтмаган бўлиши ҳам мумкин эди. 100+ млн евро нархда хатоликка ўрин йўқ, аммо ўз бюджетига бепарволик қилган каталонияликлар пастлашга кўникишмаган. Бразилиялик "Камп Ноу"даги тўрт мавсумда 106та ўйинда 25та гол урди, аммо муваффақиятсизликда уни айблаш қийин. "Барса" уни Андрес Иньестанинг ўрнига харид қилди, бразилиялик эса умуман бошқа сифатдаги ўйинчи эди.



Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика