UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

Мутолаа учун. Эйсебио қандай қилиб футбол оламини забт этган? Янгиликлар

Мутолаа учун. Эйсебио қандай қилиб футбол оламини забт этган?

"Олтин тўп"нинг Португалиядан бўлган биринчи соҳиби фаолияти ва ҳаётини ёдга оламиз.

Футбол тарихида кўплаб иқтидорли спортчилар из қолдирган. Бир юз эллик йилликдан сал кўпроқ тарих бизга шундай футболчиларни тортиқ қилдики, уларнинг тўп билан бажараётган ҳаракатларини кўриб, спортнинг бу турига меҳримиз тушган ва айнан ўша ўйинчилар сабаб футбол бугун энг оммабоп спорт турига айланган.

Бироқ фақатгина саноқли футболчилар миллати ва жамоасидан қатъи назар мухлислар меҳрини қозониб, афсонага айлана олганлар.

Эйсебио — португалиялик "қора пантера" айнан ана ўшандай афсоналардан бири бўлган. У 20 йиллик фаолияти давомида юзлаб голлар урган, Чемпионлар Кубогига эга чиққан ва "Олтин тўп" соҳибига айланган.

Пеле, Альфредо Ди Стефано ва Лев Яшин унга қойил қолиб, мақтовлар айтган, Луиш Фигу ва Криштиану Роналду учун у ўрнак вазифасини бажарган бўлса, у бутун халқ учун чинакам кумир эди. Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки Эйсебио ўзида кучли футбол қобилияти билан бир қаторда ажойиб инсоний сифатларни ҳам жамлай олганди.


Африка кўчаларидан Европанинг энг яхши клубигача

Эйсебио 1942 йилнинг 25 январь куни Мафалала (Мозамбик)да таваллуд топган — Африканинг жануби-шарқий ҳудудидаги 1975 йилгача Португалиянинг колонияси бўлган ҳудуд. Мамлакатдаги ҳаёт тарзи анча қийин эди: маҳаллий аҳоли мунтазам равишда тазийқ остида қолар, ҳукуматга қарши чиқишлар куч билан кескин равишда бостириларди. "Қора пантера"нинг болалиги ҳам қийин даврларга тўғри келган: у оилада тўртинчи фарзанд эди ва саккиз ёшида отасидан айрилади. 

Ҳали кичик Эйсебио учун футбол асосий овунчоққа айланди, у сабаб қаҳрамонимиз тез-тез мактабдаги дарсларни ўтказиб юборарди. Табиийки, футбол учун ҳеч қандай шароит йўқ эди: болалар газета ва пайпоқлардан "ясалган" тўпни ўйнашарди. Ўша даврларда жаҳон футболи саҳнасида бразилиялик футболчилар (Португалия футболи гуллаган эмасди) эди. Шунинг учун, Эйсебио 11 ёшида дўстлари билан "Бразилияликлар" жамоасига асос солишади — ҳар бир аъзо машҳур юлдуз исмидан фойдаланарди.

15 ёшга тўлганида Эйсебио "Спортинг Лоренсу-Маркиш"га (Португалиянинг "Спортинг" фарм-клуби) бориб қўшилади. Болакайнинг ўзи ўшанда "Бенфика"нинг фарм-клуби — "Групо Деспортиво Лоренсу-Маркиш" сафида тўп тепишни орзу қиларди (айнан шу клубга Эйсебионинг бутун оиласи мухлислик қиларди), аммо кўрикда мураббий унга ишонч билдирмаган. Танлаш учун вариант йўқ эди ва онасининг ундовлари билан ўсмир йигит "Спортинг"га йўл олади.

"Мен у ерга боришни истамагандим. Дўстларимдан ҳеч бири истамасди. Бу юқори даражадаги клуб, полициячилар клуби бўлиб, у ерда биз кабиларни ёқтиришмасди, улар ирқчи эди! Эйсебионинг онаси футболни умуман тушунмасди! Онам менга бу фақатгина бир йил давом этишини, биз фақатгина менга у ерда қулай бўладими ёки йўқ, билиш учун эканлигини таъкидлади. Биринчи учрашувдаёқ бизга "Деспортиво" рўбаро келди! Мен учта гол урдим ва нишонлаётганимда йиғлаб юборгандим", — деган эди футболчи.

Маълум вақт ўтибгина "Бенфика" раҳбарияти Эйсебиога жиддий қизиқиш билдира бошлади. У пайтда ёш футболчининг ҳали профессионал шартномаси йўқ эди. У деярли текинга тўп тепарди ва "Бенфика" вакиллари яхши шартлар билан битим олиб келганида Эйсебио "бургутлар" фойдасига танлов амалга оширган. "Спортинг" ёш футболчини олиб қолиш учун қанчалик уринмасин, 1960 йил у барибир "Бенфика" сафига бориб қўшилади.

"Мен ҳеч қачон "Спортинг"ни яхши кўрмаганман. Мен уларга керак эдим, бироқ менга у қадар муҳим бўлмаган харид сифатида қарашарди ва музокараларда ҳам ўзларини "юқорироқ" тутишарди. Улар худди отам каби оқ танли бўлган акам билан гаплашганида муомала бошқачароқ, лекин онамдек қора танли менга келганида уларнинг гапириш оҳанги буткул ўзгарарди", — деган эди Эйсебио.

Ушбу трансфер жанжалларга сабаб бўлган: ҳаттоки, Эйсебиони Мозамбикдан "Спортинг" тўсқинлик қилмаслиги учун бошқа исм билан олиб чиқиб кетишга тўғри келган. "Шерлар" раҳбарияти осонгина таслим бўлмади, сабаби уларнинг фарм-клуби сафида ўтган тўрт йил давомида форвард 42 учрашувда 72та тўп киритишга муваффақ бўлганди. Бироқ "Бенфика" ҳам бўш келмади ва "Спортинг"га товон пулини тўлаб, Эйсебио билан шартномани расмийлаштирди. "Бургутлар" устози, афсона Бела Гуттманн илк бор Эйсебиони "Бенфика" машғулотида кўрганида ёрдамичиси Фернанду Кайадуга: "У тилла, бу йигит — тилла!" деган экан. Кейинги 15 йилни Эйсебио бутун болалиги давомида орзу қилган клуби либосида ўтказади. 


"Бенфика" билан юқори чўққилар

Эйсебио Европанинг ўша пайтдаги энг кучли клубларидан бирига ўтди. Инқилобий 4-2-4 тактикасида ўйнаган ва йўлидан чиққан жамоани "янчиб ташлаган" афсонавий "Бенфика"нинг асосчиси айнан Гуттманн эди. Эйсебио 1960/61 йилги мавсумда "бургутлар" сафида атиги 2та ўйинда майдонга тушди, аммо Чемпионлар Кубогида иштирок этиш унга насиб қилмади. "Бенфика" ўзининг ажойиб ўйинчисисиз ҳам ишни уддалади. 5 йилдан бери бош совринни ҳеч кимга бермаётган "Реал Мадрид" ортда қолдирилди: "Барселона" ярим финалда "қаймоқранглилар"ни мағлуб этди, бироқ финалда "кўк-анорранглилар" "Бенфика" билан учрашишди ва ғалабани бой беришди. "Бенфика" эса тарихий ғалабага эришди.

Гуттманнинг "орзулар жамоаси" учун Эйсебио идеал қўшимча бўлди. Унда ҳаммаси бор эди: форвард юқори тезликка эга ва жисмонан бақувват эди.

"Бенфика"да менинг ажойиб устозларим бўлган, аммо Бела Гуттманн уларнинг энг яхшиси эди. У доимо менга ишонган ва ўйинни яхши тушунган!"

Орадан бир неча йил ўтиб, ЖЧ-1966да Эйсебио Португалия ва Бразилия учрашувида яна Пеле билан майдонда дуч келади. Ана ўша куни жаҳон футболининг ўша вақтдаги икки етакчиси дўстлашишади.

Эйсебио дарҳол "Бенфика" етакчисига айланди ва ўзининг биринчи тўлиқ мавсумидаёқ Чемпионлар Кубогини сақлаб қолишда ёрдам беради – ёрқин финалда "Реал" 5:3 ҳисобида таслим этилган. "Қора пантера" "қаймоқранглилар" дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлади. Умумий ҳисобда ўша мусобақа у 5та тўп муаллифига айланади. Кейинчалик Эйсебио уч бор "Бенфика"ни Чемпионлар Кубоги финалига олиб чиқади (қитъанинг энг номдор мусобақаси тўпурарлигига ҳам яна 3 марта эришади), бироқ ҳар уч уринишда ҳам "бургутлар" мағлуб бўлишади.

Бу омадсизликлар клубдан Гуттман кетганидан кейин рўй беради, у "Бенфика" президенти билан маош борасида келиша олмайди. "Бургутлар" сафини тарк этаётиб, Бела шундай деганди: "Бенфика" кейинги юз йилда менсиз Европа чемпионлари кубогини юта олмайди". Агар "Бенфика" кейинги 50 йилдан кўпроқ вақт ичида Чемпионлар Кубоги/Лигаси ва УЕФА Кубоги/Европа Лигасининг 6 та (!) финалида мағлуб бўлмаса, бу жумлани ҳеч ким эслаб ўтирмасди. Европа чемпионлари кубоги финалидан олдин 1990 йил Эйсебио Гуттман қабрини зиёрат қилди ва лаънатни "олиб ташлашга" уриниб кўрди, лекин , бироқ фойдаси бўлмади: жамоа у финалда ҳам имкониятни бой берди.




Маҳаллий мусобақаларда "Бенфика"ни тўхтатиб бўлмасди: 15 йил давомида, Эйсебио шунча вақтни "бургутлар" сафида ўтказган, улар 11 бор Португалия чемпионатида ва беш бор мамлакат кубогида зафар қучадиларФорварднинг бу ютуқлардаги улуши улкан эди: лиссабонликлар сафида у барча мусобақаларни ҳисоблаганда 445 бор майдонга тушган ва 476 та гол уришга эришган. Етти бор Эйсебио Португалия чемпионати тўпурарига айланган. 1967/68-йилги мавсумда 24 ўйинда 42 та гол уришга муваффақ бўлади. Ўшанда Европа мамлакатлари миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурарига топшириладиган "Олтин бутса"га асос солинади ва Эйсебио унинг соҳибига айланади. Орадан 5 йил ўтиб, 1973 йил португалиялик 40 та голи билан совринга иккинчи бор эга чиқади.

Ўйинга улкан таъсир ўтказа олишидан ташқари Эйсебио шунингдек чинакам етакчи ва шерикларига ишонч бағишлай оладиган спортчи эди.

Эйсебионинг мухлислар орасида, айниқса Африка қитъасида нақадар машҳурлигини ортиқча такрорлашга эхтиёж йўқ – у Африкадан "чиққан" ва жаҳон тан олган биринчи футболчи эди. "Қора пантера", "Мозамбика марвариди", "Қора марварид" — журналистлар янгича "лақаблар" тўқишда беллашардилар.

33 ёшида Эйсебио 15 йиллик фаолиятини "Бенфика"да якунлади – 445 та гол, 17 жамоавий ютуқлар ва 15 та индивидуал соврин. "Қора пантера" "бургутлар" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.


ЖЧ-1966да Эйсебио Пеледанда ёрқинроқ ҳаракат қилди, энг яхши тўпурарга айланди ва рақибига ҳурмат кўрсатди

Фаолиятининг энг ёрқин даврларидан бири Эйсебио учун Португалия термаси сафидаги 1966 йилги жаҳон чемпионати бўлди. У вақтларда Португалия у қадар жиддий жамоа сифатида қаралмасди: халқаро миқёсда уларнинг ҳеч нима билан мақтана олишмасди (1966 йил улар илк бор ЖЧга йўл олишди) ва шунинг учун Европада ҳам катта натижа кутишмасди. Аммо "селесау"нинг яширин қуроли – ажойиб спорт формасидаги Эйсебио бор эди. У клуб даражасида бутун Европани қўрқитарди.

Португалия гуруҳда Бразилия ва Венгрия каби жиддий рақибларга дуч келди ва фақатгина Болгария нисбатан кучсиз рақобатчи ҳичобланарди. Венгрияликлар таслим қилинган беллашувда португалияликларнинг асосий юлдузи гол урмади, Болгарияга қарши учрашувда Эйсебио мусобақадаги биринчи голини урди. Бироқ олдинда жаҳон чемпионлари - бразилияликлар билан ҳал қилувчи жанг кутарди. Аксига олиб, ўша баҳсда "селесао"ни фақатгина ғалаба қаноатлантирарди. Эйсебионинг дубли эса якунда Португалия (3:1) ғалабасини ва шу билан бирга гуруҳдан чиқишини ҳам таъминлади. Португалиялик даҳо чинакамига Пелени "енгди". Таъкидлаш керак, Пеле ўйин давомида жароҳат олгани сабаб майдонни эртароқ тарк этади. Эйсебио ҳаққоний кураш тарафдорилиги сабаб жамоадошларидан бир неча бор Пелега нисбатан чиройли муносабатда бўлишни сўрайди, бироқ Пеле барибир "ишдан чиқарилади".

Эйсебио учун юлдузлик онлари ЖЧ чоракфинал беллашуви бўлди. Португалия бир қарашда камтаргина Шимолий Корея термасига қарши эди. Аммо ўйин старти ҳаммани шок ҳолатга тушириб қўйди: 25-дақиқага келиб, европаликлар 0:3 ҳисобида ортда қоларди. Айнан шу лаҳзада ҳеч қачон таслим бўлмаган футболчи етакчилик сифатларини намоён қилди: танаффусгача у дублни расмийлаштирган бўлса, кейинги 45 дақиқада яна икки бор тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Португалия 5:3 ҳисобида зафар қучди ва ярим финалда мусобақа мезбони инглизлар билан рўбаро келди. Ўта муросасиз кечган баҳс, эпизодларга бўлиниб кетди ва бундай вазиятда "селесау" ўзининг қувноқ, ҳужумкор футболини кўрсатиши мушкул эди. Оқибатда 1:2 ҳисобидаги мағлубият, Бобби Чарльтон дублига Португалия Эйсебионинг пенальтидан урилган голи билангина жавоб берди.

Англияга ЖЧ-1966 ярим финалида бой берилган ўйинни унутиш қийин бўлган. Тан олиб айтадиган бўлсак, мен ҳамон ўзимга келолмадим… Кўп бор ўша ўйинни эслайман ва ҳар сафар юрагим "отилиб" кетай дейди.

Учинчи ўрин учун Португалия Собиқ Иттифоқ терма жамоаси билан курашишига тўғри келади. Рақиб афсонавий Лев Яшин билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳамда ишончли ўйин кўрсатганди. Чорак финалда венгрларни таслим этган бўлса, ярим финалда оғир ўйинда ГФРга имконият бой берганди. Ўшанда Собиқ Иттифоқ термаси аъзолари ва Эйсебио иштирокида қизиқ воқеа рўй беради. Сабаби СССР термаси Англияда КГБнинг ўта кучли назорати остида эди: футболчиларга отелдан ташқарига чиқишга рухсат берилмасди, сабаби у ёки бу спортчи Европа клубига ўтишни истаб қолишидан хавотир мавжуд эди.


Бироқ совет футболчилари хавфсизлик тизиминининг заиф нуқтасини топишга эришадилар ва бу ишда улар Эйсебионинг "иқтидорига" мурожаат қиладилар. Португалияликлар етакчиси ўта муҳим беллашувдаги рақобат кутиб турганига қарамай, дўстона ҳаракатни амалга оширади: у СССР терма жамоаси қайси меҳмонхонага жойлашганини аниқлайди ва бар ишчиларига пул қолдирар, эвазига эса улар совет футболчиларига турли хил ичимликлар тақдим қилишарди.

Ворониннинг Эйсебио билан муносабатлари яхши эди ва у меҳмонхона хизматчисига Воронин ҳамда унинг дўсталри меҳмон бўлиб кетишлари учун маълум миқдорда пул қолдириб кетади. Баъзан биз бундан фойдаланрдик, лекин вақти ва хаддимизни билган ҳолатда албатта.

Бронза медаллари учун баҳсда Португалия ғалаба қозонади (2:1), биринчи голга Эйсебио муаллифлик қилади. Умумий ҳисобда тўққизта гол урган Эйсебио мусобақа тўпурарига ва бутун Португалия учун чинакам кумирга айланди.

Мен тўп олдига келганимда, Яшин имо-ишора билан қайси томонга тепасан деб сўради? Унга кўрсатдим: сенинг ўнг томонингга! Ахир у менинг дўстим эди ва уни алдашни истамасдим! Шу пайт ёнимга сардоримиз Колуна югуриб келди: "Нималар қиляпсан? Ахир уб Яшин-ку, у тўпни қайтаради!". Йўқ, дедим, ололмайди. Айтган бурчагимга тепаман. Шундай ҳам қилдим. Лев ҳам ўша томонга отилди, қўлларининг учи билан тўпга тегди, аммо… Кейин унинг олдига яқинлашдим ва португалчада: "Биз дўстмиз, лекин сен - дарвозабонсан, мен эса - ҳужумчи. Сенинг ишинг - дарвозани ҳимоя қилиш, меники – гол уриш. Бу ишни қилишим керак эди". Нигоҳларидан у барчасини тушунгани сезилиб турарди".

Эйсебио ва Яшин дўст эди. Улар Жаҳон терма жамоасининг Англия термасига қарши инглиз футболининг юз йиллигига бағишланган ўртоқлик ўйинида танишишганди. Ва бу дўстлик уларнинг ҳаёти охиригача давом этди. Ҳар иккиси ҳам футбол тилини яхши тушунгани учун мунтазам мулоқотда бўлишарди. Лев Иванович ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам Эйсебио Москвага ташриф буюриб турар ва дўстининг қабрини зиёрат қилиб, унинг оиласидан хабар оларди.


"Олтин тўп" "қора пантера" қўлларида

Фаолиятининг катта қисмида Эйсебио ўта юқори даражани ушлаб тура олган, шунинг учун "Олтин тўп"га 11 маротаба унинг номзоди кўрсатилган. Биринчи марта португалиялик Чемпионлар Кубоги финалида 2та гол уриб, бош совринни қўлга киритгач, 1962 йил, кучли учликка киришга эришади. Аммо овоз бериш жараёнида Эйсебио Чехословакия термаси билан ЖЧ-1962 кумуш медалларига эга чиққан Йозеф Масопустага имкониятни бой беради.



1965 йилда эса Европанинг энг нуфузли индивидуал соврини Эйсебиога насиб қилади: "Бенфика" етакчиси жамоасига яна бир бор Чемпионлар Кубоги финалига етиб боришда катта ёрдам беради ва тўққизта гол билан мусобақа тўпурарига айланади. Эйсебио нафақат майдондаги ёрқин ўйини учун "Олтин тўп"га лойиқ кўрилди. Балки унинг жентельменларча ҳаракатлари сабаб бўлди. Ахир, у ҳужумни тактик фол, табиийки, очиқчасига қўпол бўлмаган ҳаракатлардан, кейин у ҳамкасбига табассум билан "беш ташлаши" мумкин эди. "Қора пантера" характерини билмоқчи бўлсангиз, Европа чемпионлар кубоги-1968 финали, "Бенфика" "Манчестер Юнайтед"га қўшимча вақтда бой берган учрашувни (1:4) ёдга олиш кифоя. Ҳисоб тенг бўлиб турганида Эйсебио "манкунианлар" дарвозаси томон бир қарашда қайтариб бўлмас зарба йўллайди, бироқ кипер Алекс Степни ажойиб сейв билан жамоасини қутқариб қолади. Ўйин давом этаётган бир паллада, кипернинг бу ҳаракатини кўрган Эйсебио тўхтаб, Алексга қарсак чалади.

Эйсебио қаторасига иккинчи "Олтин тўп"ни ҳам ютиши мумкин эди, чунки орадан бир йил ўтиб у еттита голи билан Чемпионлар Кубоги, 25та тўп билан Португалия чемпионати ва 9та гол билан ЖЧ-1966 тўпурарига айланди. Айнан ўша йили "қора пантера" фаолиятининг чўққиси бўлди, бу каби ўйини билан у кимсан Пелени "соясида" қолдириб кетди ҳамда бутун йил давомида ақлбовар қилмас даражадаги ўйин кўрсатди. Аммо овоз бериш жараёнида у жаҳон чемпиони Бобби Чарльтонга бир очко (80:81) бой берди.

Кўпчилик мени афсона деб атайди. Аммо мен ҳеч қачон ўзимни қолганлардан яхшироқ деб билмаганман. Чўққига чиқиш қийин, лекин у ерда узоқ вақт қола олиш — анча қийинроқ.


Эйсебио — Португалия тарихидаги энг яхши футболчи-ми?!

"Бенфика"даги фаолиятини якунлагач, Эйсебио Жанубий ва Шимолий Америка клубларида тўп тепди, Португалия қайтиб камтар "Униан" жамоаси шарафини ҳимоя қилди, аммо бу кўпроқ афсонанинг хайрлашув сафарларига ўхшарди. Футболчилик фаолиятини сафида тўққизта ўйин ўтказган Американинг "Нью-Жерси" клуби сафида якунлади. Кейин Эйсебио "Бенфика"нинг болалар жамоаларида мураббий бўлиб фаолият олиб борди, клуб бошқарувида турли лавозимларни эгаллаб турди ва Португалия футболи элчиси сифатида турли тадбирларда иштирок этди. У издошлари, португалиялик "Олтин тўп" соҳиблари — Луиш Фигу ва Криштиану Роналдуга ҳам катта таъсир ўтказа олди.

Луиш Фигу: "Эйсебионинг ўйинларини ўзим томоша қилмаган бўлсамда, у мен учун Португалиянинг энг яхши футболчиси. У термамиз учун ўта муҳим футболчи эди, мени яхши кўрарди ва ҳеч қачон маслаҳатини аямасди, доим тўғри йўл кўрсата оларди".

Криштиану Роналду: "У менга кўп нарсани ўргатган ажойиб инсон эди. У доим Португалия термаси билан бирга бўлган".


Эйсебио фигурасининг дунё ва Португалия футболи учун нақадар муҳим эканлигини Жозе Моуринью чиройли изоҳлаган: "У Португалиянинг буюк ижодкорларидан бири эди. Назаримда, у мангу яшайди. Футбол учун, бевосита Португалия футболи учун у нақадар муҳим шаҳслигини ҳаммамиз яхши биламиз. У нафақат руҳлантирувчи, балки фаолиятини якунлагач ҳам футбол қадриятлари ва принциплари учун курашган кучли бир инсон эди.

Эйсебио ҳақли равишда Португалия футболи афсонасига айланди: Гуттман қўл остидаги буюк "Бенфика"нинг етакчиси эди, "бургутлар" имкониятлари бир мунча қисқарган, камайганида ҳам у жамоани ортидан эргаштира олган. Ва албатта, ЖЧ-1966даги учинчи ўрин Португалия футболи тарихидаги ёрқин саҳифалардан бири бўлиб қолади: айнан ўшанда Португалия илк бор халқаро аренада ўз сўзини айтган ва кўпчилик эътиборини ўзига қаратганди. Буларнинг барчаси айниқса "қора пантера"нинг ёрқин ўйини маҳсули эди.

Эйсебио ажойиб футболчи ва такрорланмас инсон эди. У жуда самарали ҳаракат қиларди, лекин футбол майдони ва унинг ташқарисида доимо жентельменлигича қолган. Бомбардир спортнинг бу тури гўзалликларини ҳаракатлари билан кўрсатиб бера олган.

Португалия футболининг биринчи қироли 2014 йил 5 январь куни Лиссабон шаҳрида оламдан кўз юмди.

Португалияда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди. Бу эса Эйсебининг мамлакат даражасида ҳам қанчалик муҳим роль ўйнаганининг ёрқин исботи.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика