UZ

Сўнгги янгиликлар

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир" Янгиликлар

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Сайтимиз мухбири бугун бўлиб ўтган "Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 (2:1) учрашувидан сўнг наманганликлар техник директори Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасида турли ёшдаги жамоаларимиз мунтазам иштирок этиб келишади. Бу мусобақа мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи яхши турнир. "Ҳоким кубоги" мусобақасига Алишер Маҳмудов бош мураббийлигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоамиз иштирок этмоқда.

Ёшлар жамоаларимиз олдидаги вазифа клубимизнинг асосий таркиб жамоаси учун муносиб футболчиларни етказиб беришдан иборат. Айтиб ўтганимдек, U-21 жамоамизда Алишер Маҳмудов бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. U-19 жамоамизда тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Шунингдек, Аъзам Режабалиев ҳам ёшлар жамоамизда фаолият олиб боради.

"Навбаҳор" қайси мусобақада иштирок этмасин, ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бу клубда 17 йил ўйнаганман, мана куни келиб техник директор вазифасида ишлаб келаяпман. Биз барчамиз "Навбаҳор"да эканимиздан, шу жамоада меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз" - дейди Мустафо Байрамов.

Маълумот учун, 17 йил "Навбаҳор"да ўйнаган Мустафо Байрамов жами 7 йил давомида жамоа сардори бўлган. Шу йиллар мобайнида жами 600 та ўйинда майдонга тушган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика