Мустафининг отаси: "Реал" ўғлимга қизиқяпти"

Aslanov Jasurbek
29 июн 2015, 19:47
"Реал" мураббийлар штаби "Валенсия" ҳимоячиси Шкордан Мустафига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда футболчининг отаси маълум қилди.

"Бу борада "Реал" билан телефон орқали суҳбатлашдик. "Реал" - катта муваффақиятларга эришган буюк клуб. Ўғлим "Реал"га ўтса ундан жуда ҳам фахрланган бўлардим" - дейди Мустафининг отаси.

"Айни дамда таътилдаман, аммо "Реал" менга қизиқиш билдирганидан хурсанд бўлдим. Демак, мен мавсум давомида яхши ҳаракат қилдим" - дейди Мустафининг ўзи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›