Мурод Исмоилов: "Янги футболчилар "Нефтчи"ни кучайтиришига ишонаман"

Narzulla Saydullayev
21 июл 2016, 16:57
"Нефтчи" - "Бухоро" (2:3) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг фарғоналиклар катта мураббийи Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисмини 9-20 июль оралиғида Дукентда ўтказдик. У ерда футболчиларга асосан жисмоний юкламалар берилди.

Бугун режа бўйича дастлабки ўртоқлик учрашувини "Бухоро"га қарши ўтказдик. Футболчилар тоғда берилган юкламалардан сўнг илк ўйин учун ёмон ҳаракат қилишмади.

Энди 23 июлда "Пахтакор" билан Қибрайда ўйнаймиз. Кейин Фарғонага қайтиб 26 июлдан иккинчи давранинг илк учрашувига тайёргарликни бошлаймиз.

Таркибга ўзимиз билган, бизда ўйнаган футболчилар Акмал Холматов, Анвар Бердиев ва Сардор Раҳмонов қўшилишди. Улар жамоани кучайтиришларига ишонаман", - дейди Мурод Исмоилов.

Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›