UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик"

"Қўқон-1912" клуби айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.


Биз ижодий гуруҳимиз билан қўқонликлар машғулот ўтказаётган Чилонзор спорт мажмуасига бордик ва "Қўқон-1912" бош мураббийи Мурод Исмоиловни суҳбатга тортдик.


- Аввало жамоанинг тайёргарлик босқичи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Кеча кечқурун жамоа билан Тошкентга келдик. Бугун эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда машғулотларга киришдик. Тошкентда 21 январга қадар йиғин ўтказамиз. Йиғин доирасида тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳозирча учта спарринг рақиблар аниқ. "Сўғдиёна", "Бухоро", шунингдек биринчи лига вакилларидан бири "Локомотив БФК" ёки "НБУ Осиё" билан ўйнашни келишиб олганмиз. 

- Жамоа машғулотида янги футболчиларни ҳам кўриш мумкин...

- Жамоамиз билан биргаликда Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Шариф Мирзаев каби футболчилар шуғулланишмоқда. Уларни машғулотларда кўздан кечирамиз. Машғулотлар давомида улар бизга маъқул бўлса, футболчиларга эса бизнинг шароитлар ёқадиган бўлса, улар билан ҳам расман шартнома имзолаймиз. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан шартномаларни узайтирдик. Баъзи футболчилар билан эса оғзаги келишувимиз бор. 

- Шунингдек, дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам жамоа билан бирга шуғулланаётганига кўзимиз тушди. Бунга ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Ғайрат Ҳасанов олдимизга келиб ўзини синаб кўриш истаги борлигини айтди ва биз унга имконият бердик. Ҳозир бизда легионер киперларга ўйнашга рухсат йўқ. Шу сабабли асосий эътиборни маҳаллий дарвозабонларга қаратамиз. Ғайрат Ҳасановнинг ҳаракатларини кузатамиз. Бу дарвозабоннинг фаолиятида айрим сабабларга кўра бироз танаффус юзага келганди. Ўйлайманки, Ҳасанов ҳали ўз формасини тиклаб олади ва жамоамизга фойдаси тегади. 

- Жамоанинг қайси чизиғи сизни кўпроқ безовта қилмоқда?

- Мени кўпроқ ҳимоя чизиғи ташвишга солмоқда. Шу чизиқни кучайтиришимиз лозим. Камида иккита ҳимоячи олишимиз зарур деб ўйлайман. Кейин ўртада яхши ижрочи бўлса фойдадан холи бўлмасди. Ҳужумда Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаров сингари яхши футболчиларимиз бор. Улар яхши савиядаги ҳужумчилар. Шунингдек, Азизхон Ибрагимовга имконият беряпмиз. Бу футболчи "Нефтчи"да ўйнаган.

- Жамоа хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганми?

- Четда йиғин ўтказиш режада бор эди. Аммо раҳбарият билан гаплашганимизда, ундан кўра янги футболчилар олишни, яхшироқ, сифатлироқ либос сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олдик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика