UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  1 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  6 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  8 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  5 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6

Мурод Исмоилов: "Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти"

"Нефтчи" - "Олмалиқ" баҳсидан сўнг мезбонлар катта мураббий Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб берди.
"Олмалиқ" -  яхши жамоа. Бугун улар бизда яхши таассурот қолдиришди. Олмалиқликлар ҳимоя чизиғида тартибли ўйин намойиш этишди. Стандартларга ҳам кўп урғу беришди. Айнан ён чизиқдан тўп ташлаб берилган вазиятда бизнинг дарвозамизни ишғол этишди. Бевосита ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун йигитлар тўпни назорат қилиш борасида рақибдан устунликка эришишди. Дарвозаларга берилган зарбалар борасида ҳам шундай фикр билдириб ўтиш мумкин. Мазкур ўйинда кўпроқ ҳужумга эътибор қилдик. Лекин жисмоний тарафдан "Олмалиқ" футболчилари ўз устунликларини кўрсатишди. Ижобий томони, йигитлар мағлубият билан якунланаётган ўйин натижасини ўзгартиришга эришишди. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Энди навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

Кетма-кет мағлубиятлар барибир футболчиларга ўз таъсирини ўтказяпти. Руҳий тарафдан уларга далда беришга ҳаракат қиляпмиз. Бироқ кўп нарса уларнинг ўзларига боғлиқ. Биз яхши савиядаги футболчиларни йиққанмиз. Мен уларни маҳоратига шубҳа қилмайман. Айни пайтдаги энг муҳим вазифамиз футболчиларни ўзларига бўлган ишончини қайтаришдир, - деди Мурод Исмоилов


"Нефтчи" матбуот хизмати
Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика