UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  100 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Мурод Исмоилов: "Биринчи ўйин камчиликларимизни кўрсатиб берди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Биринчи ўйин камчиликларимизни кўрсатиб берди"

"Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар устози Мурод Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Аслида "Бунёдкор" билан баҳс режамизда йўқ эди. Машғулотларда йигитларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаб 10 январдан бошлаб ўйинлар ўтказмоқчи эдик. Бироқ Тошкент клуби яқинда ОЧЛ плей-офф учрашувида майдонга тушиши боис уларга кўпроқ ўйин керак эди. Таклифга розилик бердик. Йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувида табиийки ҳеч қайси футболчининг жисмоний ҳолати биз талаб қилганчалик бўлмайди. Бугун кўплаб хатолар кузатилди. Барча футболчиларга бир бўлимдан имкон бердим. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

Бугун Тоҳир Шамсиддинов, Алибобо Раҳматуллаев ва Азизхон Ибрагимов каби янги футболчилар тўп тепишди. Бундан ташқари иккинчи бўлимда ўйнаган ёшларимиз ҳам ўзларидан ёмон таассурот қолдиришмади.

Мавсум бошига қадар таркибга яна икки нафар ҳимоячини қўшиб олмоқчимиз. Ҳозирча музокара жараёни давом этмоқда", - дейди Мурод Исмоилов. 


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика