Мурод Исмоилов: "Акмал Холматовни "Нефтчи"га қайтариш ниятидамиз"

Narzulla Saydullayev
3 фев 2014, 09:00
Ўз таркибини имкон қадар кучайтириб бораётган "Нефтчи" селекция жараёнида фаоллик кўрсатаётгани билан ҳам ажралиб турибди.
Хабарингиз бор, айни пайтда фарғоналиклар таркибида бир талай янги футболчилар шуғулланишмоқда.

Охирги пайтларда жамоа тарихида ўзига яраша ижобий ном қолдирган футболчи Акмал Холматовнинг яна Нефтчига қайтиши борасида хабарлар урчий бошлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида бош мураббий Мурод Исмоиловга мурожаат қилганимизда, бу борада қуйидагиларни таъкидлади.

- Ҳа, чиндан ҳам биз Акмал Холматовни "Нефтчи"га қайтишини истаяпмиз. Бу борада футболчининг ўзи билан ҳам гаплашдик. Лекин Холматовнинг "Локомотив" билан амалда шартномаси мавжуд. Агарда у клуб раҳбарияти билан келиша олса, яқин кунларда йиғинимизга қўшилади. Лекин бу борада ҳозирча аниқ бир нима дейиш қийин", - дейди Исмоилов.


Исломбек Рустамбеков.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›