Мурод Исмоилов: "0:4га ҳеч қандай изоҳ йўқ"

Narzulla Saydullayev
11 мар 2016, 20:00
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Мурод Исмоилов қатнашди.

"Бугун умуман ўйин қовушмади. Бу ерда ҳеч қандай изоҳ йўқ. Ўйинни кўриб чиққанимиздан кейин фикр билдиришим мумкин", - дейди Мурод Исмоилов.

-   Жамоа нега бу даражада суст ўйнади?
-   Бу нарсани тушунтириб бериш қийин. Чунки жамоани шакллантиришда ман бевосита иштирок этганман, демак, мен айбдорман.

-   Миржалол Қурбонов нега алмаштирилди?
-   У ўйинга тайёр эмас экан. Анча вақт бетоб бўлиб юрганди, ҳаракат қилдик, лекин тайёр бўлмади.

-   Жамоага нима етишмади?
-   Бизга кўп нарса етишмади. Рақиб кучли, хатоларимизни кўрдик.

-   Чизиқлар орасида боғлиқликни кўрмадик!? Бу ўзгаришлар билан боғлиқми?
-   Таркибда ўзгаришлар кўп бўлди. Янги футболчилар кўп. Шундай бўлсада, биз яхши ўйин кўрсатишимиз керак эди.

-   Жамоа фақат Зокировга ўйнади? Бошқачароқ кўрсатма берилса бўлмасмиди?
-   Кўп кўрсатмалар бергандик, аммо улардан фойдалана олмадик. Яна қайтараман, футболчиларни танлашда адашганман. Лекин бундан учрашувлар бўлади, ўйин чиқмади.

-   Ўйинчи танлашда хатолик шу ўйин билан боғлиқми ёки селекция?
-   Бу ўйинга ҳам, селекцияга ҳам.

-   Бир вазиятда футболчингиз қулай имконият бўлишига қарамасдан дарвозага зарба бермади. Киши шубҳаланиши мумкин?
-   Шубҳа хаёлимда йўқ. Ўша вазиятда маҳорат роль ўйнади. Мен йигитларимга юз фоиз ишонаман.

-   Ўринбосарлар сафида иқтидорли ёшлар борми?
-   Ёшлар бор, аммо ҳали уларга вақт керак. Аммо очиғини айтаман, уларнинг сони у қадар кўп эмас.


Фурқатбек Нишонов

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia