UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  0 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  3 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  8 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   9 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  17

Мурод Бобожонов: “Хоразмда истеъдодли футболчилар жуда кўп” Янгиликлар

Мурод Бобожонов: “Хоразмда истеъдодли футболчилар жуда кўп”

“Нефтчи” клуби ўтган ҳафта олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912”га билан ўйинда мавсумдаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ёш ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳозирча 3та гол уриб жамоа тўпурари бўлиб турибди. Фарғоналик мухлислар талаб-истагига кўра икки йил олдин олий лигада дебют қилган футболчи билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

Ёшлик ҳақида
1994 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилганман. Ёшлигимда кўчада болалар билан тўп тепардик. Шу тариқа менда футболга бўлган қизиқиш пайдо бўлган. Хоразмдаги Болалар Ўсмирлар Спорт Мактабига қатнай бошлаганман. Футболдаги биринчи мураббийим Азимбой Орипов ҳисобланади. Шу киши менга футболдаги илк сабоқларни берганлар. Мен билан бирга БЎСМга борган Сирож Рўзметов, Равшан Жуманиёзов ва Шоҳруҳ Искандаров ҳозирда “Хоразм”да ўйнашмоқда.


“Хоразм”дан “Нефтчи”га ўтиш
2012 йилдан “Хоразм” клубида биринчи лигада ўйнай бошлаганман. Бу жамоада 2 йил давомида фаолият олиб бордим. 2014 йил бошида мураббийлар мени “Нефтчи”га тавсия қилишди. Фарғона клуби сафида машғулот ўтказдим. Мурод Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қолишим мумкинлигини айтишганди. Дастлаб Сергей Ковшов бошчилигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоасида ўйнаб юрдим. Барча футболчилар мени яхши қабул қилишди. Ҳамма менга ёрдам бериб борди, шу боис жамоага тезда қўшилиб кетдим. 3-турда асосий таркибда майдонга туширишди. “Навбаҳор”га қарши баҳснинг сўнгги 10 дақиқасида Рўзимбой Аҳмедовнинг ўрнига тушгандим. Ўйин 1:1 ҳисобида туганди. Олий лигадаги биринчи голим эса 2014 йил Тошкентда “Бунёдкор” билан ўйинда урилган. Учрашувда биз 0:1 ҳисобида ютқазаётгандик, 86-дақиқада захирадан майдонга тушиб 90-дақиқада гол ургандим. Ўша пайтдаги ҳиссиётларимни сўз билан таърифлаб беришим қийин. Сабаби биринчидан олий лигадаги илк голимни урдим, иккинчидан сўнгги дақиқаларда гол уриб жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим. Кийиниш хонасида жамоадошиларим мени табриклашганди. Мурод Исмоилов ҳам тўхтаб қолма, шундай ишлашда давом этгин деганди. Ўша йил “Андижон” билан учрашувда захирадан майдонга тушиб 2та гол ургандим.

Мураббийлар ҳақида
Мурод Исмоилов ва Андрей Фёдоровнинг фарқи томонлари кам. Аксинча ўхшаш томонлари кўп. Бир-бирини тўлдириб ишлашади. Шу боис тандем бўлиб фаолият олиб боришмоқда деб ўйлайман. Уларнинг футболчи бўлганликлари ҳам мураббийликда ёрдам беради. Майдонда қандай вазият бўлаётганини ўзлари ҳис этиб туришади.

Фарғоналик мухлислар тўғрисида
Фарғоналик мухлислар жуда ҳам талабчан. Ҳар бир ўйинда “Нефтчи”дан ғалабани кутишади. Лекин доим ҳам ғалаба қозониб бўлмайди.  Мухлисларимиз доим бизни қўллаб-қувватлаб туришади. Уларни доим ғалаба билан хурсанд қилишга уринамиз. Фарғона аҳли стадиондан яхши кайфиятда кетишларига ҳаракат қиламиз.

Хоразмдан олий лигада клуб йўқлиги ҳақида
Аслида Хоразмда истеъдодли, иқтидорли ва қобилиятли ёшлар жуда кўп. Бироқ “Хоразм” клуби бир неча йилдан буён олий лигада ўйнамаяпти. Бу молиявий томон ва раҳбариятга боғлиқ бўлса керак. Хоразмдан Рўзимбой Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Мақсуд Каримов ва Жалолиддин Машарипов каби футболчилар етишиб чиқишган. Яқин йилларда вилоятимиз жамоаси яна олий лигада ўйнашига умид қиламан.


Европа футболи ҳақида
Францияда Европа чемпионати бошланди. Албатта мусобақани кузатиб бораяпман. Ҳар бир ўйин кескин курашларга бой тарзда кечмоқда. Ўзим Германия ҳамда Португалияга мухлислик қиламан. Бу жамоалар имкон қадар узоққа боришади деб ўйлайман. Футболчилардан кимга ҳавас қиламан? Криштиану Роналду, Серхио Агуэро, Карим Бензема, Луис Суарес каби ҳужумчиларнинг ўйинларидан завқ оламан.

Бу йилги мақсадлари ҳақида
“Нефтчи”нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Агар ғалаба қозонаверсак ўринлар ҳам юқори бўлаверади. Шахсий мақсадим эса бу мавсум камида 10та гол уриш, насиб қилса бунга эришаман. Лекин ўз биринчи навбатда жамоа манфаати туради. Бордию мен 4та гол урсаму жамоам юта олмаса бундан хурсанд бўлмайман, аксинча мен гол урамасам ҳам ғалаба қозонсак мен бахтиёр бўламан.

Орзуси ҳақида
Бир кун келиб Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни истайман. Бундан ташқари хорижда ўз имкониятимни синаб кўришни хоҳлардим. Бироқ бунга эришиш учун дастлаб “Нефтчи”да ўзимни кўрсатишим керак. Ҳар бир баҳсда майдонга тушиб голлар уришим ва жамоага фойда келтиришим керак. Орзуларимга етишиш қийин, лекин ҳаракат қилса барча нарсага эришса бўлади. Ҳозир мен қиладиган ягона иш бу меҳнат қилишдан тўхтаб қолмаслик.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика