

- Ғалаба ўз ўзидан келмайди. Натижага эришиш учун ўйингача ва баҳс давомида қаттиқ меҳнат қилиш керак бўлади. Ғалаба қозонганимиздан хурмандман. Ўйин борасида нима дейиш мумкин ? Ҳақиқат ҳам қийин ўйин бўлди. Бу ғалаба бизга жуда керак эди. Худога шукур, Муборакдан уч очко билан қайтяпмиз. Тезкор голдан сўнг майдонда ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаб олдинга чорлади. Ҳамжиҳатликни ҳисобига ғалаба қозондик.
- Мурод, заҳирага олинаётган пайтингизда, майдонда бироз тўхтаб қолдингиз ва “Нефтчи” футболчиларига нималардир гапирдингиз...?
- Ўша пайт ҳисобда олдинда бораётган эдик. Йигитларга бўшашмасликни айтиб, баҳсни ғалаба билан тугатишларини сўрадим. “Бугун ютишимиз керак” дедим.
- Рақиб ҳақида нима дейсиз ?
- “Машъал” яхши ўйнади. Уларда ҳам гол киритиш учун имкониятлар бўлди. Бироқ бугун омад биз тарафда эди.
- Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз ?
- Бугун Ўткир ўз ишини аъло даражада уддалади. Мазкур ғалабадан сўнг дарвозабонимизни ўзига бўлган ишончи ортди деб ўйлайман ва навбатдаги баҳсларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатишини тилаб қоламан.
“Нефтчи” матбуот хизмати.



