UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  2 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1

Мурод Алиев: "ЎФА "Бунёдкор"ни ҳимоя қилиши керак" Янгиликлар

Мурод Алиев: "ЎФА "Бунёдкор"ни ҳимоя қилиши керак"

Ҳозиргина ЎФА расмий сайтида чиққан хабар кўпчиликни карахт қилиб қўйди.

Бироз аввал ЎФА расмий сайтида "Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилинади" сарлавҳали хабар чиқди. Унда ёзилишича, ФИФА сентябрь ойида "Бунёдкор" футбол клубидан 6 очко олиб ташлаш борасида ЎФАга расмий мурожаат билан чиққан. Гап Сергей Симоненконинг маоши устида кетяпти. Украиналик ҳимоячи ҳалигача "Бунёдкор"дан пулини тўлиқ олмаган.

Бугун ЎФА Ижроқўми "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлаш борасида ПФЛни расман огоҳлантирди. Энди ПФЛ бу қарорни амалда қўллаши керак бўлади. Хуллас, ушбу хабар матбуотда эълон қилингач, биз зудлик билан "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев билан боғландик.

"Бу анчадан бери давом этиб келаётган мавзу, - дейди Мурод Боқиевич. - Бизга клубдан очколар олиб ташланиши мумкинлиги анча олдин огоҳлантирилганди. Гап ҳамон Сергей Симоненконинг ойлик маошларини тўлиқ олмагани ҳақида кетяпти. Унинг пули тайёр, анчадан бери банкда турибди. Лекин ўзи ҳамон Тошкентга келиб пулини олиб кетгани йўқ. Биз футболчининг ўзига ҳам, унинг агентига ҳам бу ҳақда айтишга кўп марта уриндик. Қолаверса бу борада Украина элчихонасига ҳам мурожаат қилганмиз".

- "Энди ЎФА сайтида чиққан хабарга келсак, мен ҳам Ижроқўм аъзоси ҳисобланаман, аммо бу масала юзасидан Ижроқўм ҳали йиғилиш ўтказгани йўқ. Агар йиғилиш бўлганида мени ҳам чақирган бўлишарди. Менимча, Ижроқўм йиғилмасдан шундай қарорга келинган. Бу ўринда фақат шуни айтишим мумкин, ЎФА барча клублар қатори "Бунёдкор"ни ҳам ФИФА олдида ҳимоя қилиши керак. Чунки ФИФА учун қайсидир жамоадан олти очко олиб ташлаш ҳеч нарса эмас, лекин ЎФА халқаро майдонда Ўзбекистон клубларини ҳимоя қилиб, мана шундай қийин ҳолатларда ўзини кўрсатиши лозим бўлади".

Х.Холиқов.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика