UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  0 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  1 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  3 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  1 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  5 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  2 10:07«Андижон»нинг янги легионери: «Бизда Кубокни ютиш учун яхши имкон юзага келган ва бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз»  2 09:41Зафармурод Абдираҳматов: "Тарихимиздаги биринчи олимпиадада фақат иштирок билан чекландик"  7 09:14«Милан» «Реал»ни , «Ливерпуль» «Арсенал»ни мағлуб этди. «Челси»дан эса йирик ғалаба  10 08:45МЮнинг 70 миллион евролик харидининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  5 08:13Элдор Шомуродов терма жамоамизнинг олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида фикр билдирди  11 07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2

Мураббийлар биринчи даврада нима беришди? Янгиликлар

Мураббийлар биринчи даврада нима беришди?

Олий лигамизда биринчи давра якунланганига анча бўлди. 3 августдан иккинчи давра баҳслари старт олади.
Биринчи давра мобайнида “Бунёдкор” билан “Андижон”ни ҳисобга олмаганда бошқа ҳеч бир клубда бош мураббий ўзгармади. Замонавий футболда мураббийларнинг ўрни катта. Негаки натижа учун ҳам, футболчиларнинг ўйини учун ҳам айнан шу касб эгалари жавобгар ҳисобланади. Шу боис мураббийларга ҳам осон эмас. Уларнинг меҳнатини мудом қадрлаш керак бўлади.

Қуйидаги мақола орқали олий лиганинг биринчи даврасида ишлаган мураббийлар ишини таҳлил қилиб кўрамиз. Марҳамат, ўқиб кўринг ва ўз фикрингизни билдиринг.

ВАДИМ АБРАМОВ (“Локомотив”, 1-13 турлар)
Вадим Абрамов биринчи даврада яхши натижа кўрсата олди. Жамоаси чемпионатда мағлубиятсиз кетмоқда. Унинг қўл остида Бобурбек Йўлдошевнинг ўйини анча “очилди”. Салим Мустафоевда ҳам ўсиш борлиги кўзга ташланди. Фозил Мусаев ўз ўйинини топиб олгандек бўлди. Лекин бошқа футболчилар олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолган. Мураббий биринчи даврада катта шов-шувни амалга оширгани йўқ.



САМВЕЛ БАБАЯН (“Пахтакор”, 1-13 турлар)
Мурод Исмоилов “Нефтчи”га ўтиб кетгач, клуб менежери Самвел Бабаян бош мураббийликни ҳам ўз қўлига олди. Самвел Вячеславович биринчи навбатда асосий таркибни аниқлаб олди ва деярли барча ўйинларда бир хил таркибни майдонга туширди. “Пахтакор” биринчи даврани 16 футболчи билан ўтказди. Самвел Бабаян мураббий сифатида ўйинчиларга нимадир беришга ҳаракат қилмоқда. Унинг устун томонлари шундаки, футболчининг кучли-кучсиз жиҳатларини пайқай олади ҳамда селекция сиёсатида деярли хатога йўл қўймайди.

РЎЗИҚУЛ БЕРДИЕВ (“Насаф”, 1-13 турлар)
Ўтган йилнинг “Энг яхши мураббийи” Рўзиқул Бердиев бу мавсум ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу мураббий қўл остида Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев сингари футболчилар ўсишга эришди. Лекин Кенжа Тўраев ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Бердиев ўз услубига эга мураббий ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги “Насаф” ўтган йилга нисбатан ўйинини анча шакллантирди.

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ (“Бунёдкор”, 1-3 турлар)
Миржалол Қосимов олий лигада атиги уч тур ишлади. Кейин тўлиқ терма жамоага ўтиб кетди. Қосимов Дилшод Жўраев, Сардор Собирхўжаев сингари ёшларга имкон берди. Қосимов футболчининг салоҳиятини, унинг қўлидан нима келиш-келмаслигини яхши билади. Балки мураббий биринчи давра охиригача жамоада қолганида “Буцнёдкор” тўртинчи ўринни эгалламаган бўлармиди.

АЛЕКСАНДР ВОЛКОВ (“Бунёдкор”, 4-10 турлар)
Волков даврида ҳеч бир футболчи яққол ажралиб турмади. Фақат жамоанинг омади келиб ОЧЛда гуруҳдан чиқди, ички чемпионатда ҳам кутилган натижаларни қайд этди. “Бунёдкор”ни Қосимовдан қабул қилиб олган Волков жамоа ўйинига жиддий ўзгариш олиб кирмади. Ўйинчиларнинг ҳозирги имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилди, холос.

СЕРГЕЙ ЛУШАН (“Бунёдкор”, 11-13 турлар)
Лушан келгач гўёки кўп нарса остин-устун бўлиб кетгандек. Янги мураббий бирданига ҳаммасини ўзгартиришга киришиб кетди. Биринчи қилган иши Воҳид Шодиевни захирага ўтқазиб қўйди. Темур Аюповга имконият берди. Ўйинчиларнинг жойини алмаштиришга уриниб кўрди. Футболчилар Лушанга кўникиб олишлари учун бироз вақт керак бўлади. Ҳар ҳолда мураббийнинг ўз қараши борлиги кўриниб турибди.

ИГОРЬ ШКВИРИН (“Олмалиқ”, 1-13 турлар)
Игорь Шквирин футболчи тарбиялаш билан ном қозонган мураббийлардан. Бу йил Диёр Туропов ўзини кўрсатяпти. Аммо Санжар Шоаҳмедовнинг ўйинида пасайиш юзага келди. Дарвозабонлар ҳаракатида ҳам ўсиш йўқ, энди бунга жавобгар Пётр Гизимчук бўлса керак. Шквирин мураббий сифатида биринчи даврада қандай ўзгариш қилди? Назаримизда, жиддийроқ ўзгаришни қилгани йўқ. Буни “Олмалиқ” иштирокидаги ўйинларда кўрдик.

АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ (“Машъал”, 1-13 турлар)
Александр Хомяков кескин бурилишни юзага келтира олмаган бўлса ҳам, ҳар ҳолда ўзини кўрсатишга эришди. Унинг қўл остида Зоҳир Қўзибоев, Зафар Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров сингари футболчиларнинг ўйини “очилди”. Бу мураббий жуда меҳнаткаш ҳисобланади. Машғулот пайтида ўйинчиларни аяб ўтирмайди. Ҳар бир ишига сидқидилдан ёндошади.

ЮРИЙ ЛУКИН (“Қизилқум”, 1-13 турлар)
Юрий Лукин навоийлик мухлислар учун бегона эмас. Ўз вақтида “Зарафшон-НЦЗ”ни бошқарган Лукин ҳозир “Қизилқум”га устозлик қилмоқда. Мураббий қўл остида Артём Макосин, Руслан Вагапов, Элдор Бойматов, Шерали Жўраев, Навруз Алимов, Акмал Рустамов сингари футболчилар ўзларини намоён этишди. Юрий Лукинга мавсум охиригача ишонч билдирилса, мураббий яна бир нечта ўйинчиларни кашф қилиши мумкин. Чунки у киши футболчилар билан қандай ишлаш кераклигини билади. Аммо нима учундир Фаррух Ҳайдаров ўз ўйинини намойиш эта олмаяпти.



БАХТИЁР АШУРМАТОВ (“Навбаҳор”, 1-13 турлар)
Ашурматов “Гулистон”даги ишини “Навбаҳор”да ҳам давом эттирмоқда. Унинг қўл остида Шукурали Пўлатов, Бахтиёр Ёқубов сингари футболчилар яхши ўйин кўрсатишди, лекин улар эски гвардия. Ёшлардан ҳозирча ҳеч ким ажралиб тургани йўқ. Ашурматов қўл остида ўтган йил Алишер Шоғуломов, Роббим Ҳасанов сингари футболчилар ёрқин ўйин намойиш этганди. Хўш, бу йил ҳам кимдир кашфиёт бўладими? Агар маҳаллий футболчилардан бирортаси ярқ этиб порласа чакки бўлмасди.
 
РУСТАМ МИРСОДИҚОВ (“Металлург”, 1-13 турлар)
Рустам Мирсодиқов ёши катта, тажрибали мураббийлардан бири. Бир неча йилдан бери “Металлург”ни бошқариб келмоқда. У киши ҳам биринчи давра мобайнида катта ишларни амалга оширгани йўқ. Тўғри, охирги  пайтларда Шоҳназар Норбеков, Алишер Зиёвуддинов, Шаҳзод Нурматов сингари футболчилар етишиб чиқди, лекин бу ўйинчилар янада кўтарила оладими? Ёки ҳозирги савияда қолиб кетишадими? Бу эса ўз навбатида Рустам Тўхтамуродовични ҳам жиддий ўйлантираётган бўлса керак.
 
МУРОД ИСМОИЛОВ (“Нефтчи”, 1-13 турлар)
Мурод Исмоилов “Нефтчи”га боргач, деярли ҳеч қандай ўзгаришни амалга ошира олмади. Александр Оника, Зоҳид Абдуллаев каби туппа-тузук футболчилар ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди. Фикримча, мураббийлик соҳасида ўзини кўрсатиш Мурод ака учун қийин кечади. Эҳтимол у энг яхши иккинчи мураббий бўлиши мумкин, аммо кучли бош мураббий бўла олармикан? Умуман Исмоилов “Пахтакор”дан кетиб мустақил ишлашга тайёрмиди? Мурод ака ўзи учун шу саволларга жавоб бериб кўрса зарар қилмасди.

РАВШАН ҲАЙДАРОВ (“Динамо”, 1-13 турлар)
Афтидан Равшан Ҳайдаров “Динамо”да ишлашдан зериккан кўринади. Чунки мураббий бир қатор муаммоларга дуч келди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф тушгач, Равшан Акмалович тезда “Динамо”ни тарк этди. Равшан Ҳайдаров қаерда ишламасин, ўзини кўрсата олган. Ёшлар билан ишлашни яхши уддалайди. Ўзбек футболида мана шундай мураббийлар кўпайиши керак деб ўйлаймиз.

ЭДГАР ГЕСС (“Бухоро”, 1-13 турлар)
Эдгар Яковлевич учун шу пайтгача энг яхши иш жой “Шўртан” ҳисобланса керак. Чунки мураббий Ғузорда ишлаб Игорь Таран, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков, Вадим Афонин сингари ўйинчиларни яна кенг оммага танитди. Бу йил мураббий “Бухоро”да фаолият олиб бормоқда. Биринчи даврада “Бухоро” ҳам, мураббий ҳам ўзини кўрсата олмади. Эдгар Гесс мураббийликдан зерикдими? Аниқ бир гап айтиш қийин, лекин натижалар шуни кўрсатмоқдаки, иккинчи даврада Эдгар Яковлевичга осон бўлмайди.



ДАВРОН ФАЙЗИЕВ (“Сўғдиёна”, 1-13 турлар)
Даврон Файзиев ҳам ёш мураббийлар сирасига киради. Мураббий биринчи даврада ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Унинг қўл остида Сардор Эминов, Суҳроб Қобилов сингари футболчилар “порлади”. Мураббий яхши ишлаши учун клубда молиявий муаммолар деярли бўлмаслиги керак бўлади. Аммо кўряпмизки, “Сўғдиёна”ни олий лигага чиққанидан бери доим пул масаласи қийнаб келяпти. Даврон Файзиевдан келажакда яхши мураббий етишиб чиқиши мумкин.

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ (“Андижон”, 1-12 турлар)
Азамат Абдураимов биринчи даврада энг кўп танқид қилинган мураббийлардан бири бўлди. Чунки ҳаммаси унинг қўлида эди. Жамоани биринчи лигадан элитага ўзи олиб чиқди. Янги мавсумга ўзи тайёрлади, селекция ишларини ҳам ўзи олиб борди. Аммо кейин нима бўлди? “Андижон” бу мураббий қўл остида атиги битта учрашувда ғалаба қозонди, холос. Шундай бўлганидан кейин Абдураимов биринчи даврада ўзбек футболига нимадир берди дея оламизми? Бунинг устига бирортаям ўйинчи порламаган бўлса.

ОРИФ МАМАТКАЗИН (“Андижон”, 13-тур)
“Навбатчи” мураббий Ориф Маматказин фақат охирги турда жамоани майдонга олиб тушди холос. Шу боис бу мураббий ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз. Биринчи давра якунига етгачэса клубга бошқа мураббий таклиф этилди: Сергей Шевченко. Энди мухлислар Шевченко бошқарувидаги жамоанинг ўйинларидан баҳра олишади.

Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика